1

Илк бора мантия кийган суд раиси оилавий низо билан боғлиқ биринчи инстанция​ ишини кўрди ​

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 15:37
Илк бора мантия кийган суд раиси оилавий низо билан боғлиқ биринчи инстанция​ ишини кўрди ​

Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонунининг 84-моддасида судьяларнинг суд мажлисини махсус кийимда олиб бориши белгиланган.

Шунингдек, мазкур қонунга мувофиқ ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида кўзда тутилган вазифалар доирасида судьяларнинг махсус кийим (мантия) тавсифи ва намунаси тўғрисидаги қарор Олий Мажлис Сенатининг 2019 йил 12 октябрдаги 23-ялпи мажлисида тасдиқланган эди.

Мазкур қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб, республикамизда биринчи бўлиб Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти суди тизимида амалга татбиқ этилди. Вилоят суди раиси А.Сафоев илк бор мантия кийиб оилавий низолар билан боғлиқ биринчи инстанция ишини кўрди. 

Мантия қатъиян фақат суд залларида кийилади ва уни сайёр суд мажлисларида кийиш тақиқланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1