АсосийJamiyat

“Аллоҳим Бош прокурордан рози бўлсин!” Сурхондарёлик тадбиркор аёл орзусига эришди

'“Аллоҳим Бош прокурордан рози бўлсин!” Сурхондарёлик тадбиркор аёл орзусига эришди'ning rasmi

Хабарингиз бор, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев сурхондарёликлар турмуш тарзи, аҳоли муаммолари билан яқиндан танишиш мақсадида икки кундирки, мазкур вилоятда сайёр қабуллар ўтказиб келмоқда. Ушбу ташриф доирасида Бош прокурор Термиз шаҳридаги “Гулбаҳор нурли Келажак” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишган эди. Жамиятнинг биноси мавжуд бўлмаганлиги борасида унинг раҳбари Д.Каримова прокуратурадан ёрдам сўраган ва натижаси ўлароқ айни пайтда ходимлар янги бинода иш олиб боришяпти. Ушбу хайрли ишдан мамнун бўлган МЧЖ раҳбари ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ўз миннатдорчилигини билдирди:

“Яратган Аллоҳимга минг шукрлар бўлсинким, Муҳтарам Президентимизнинг имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва иш билан таъминлаш ҳақидаги Фармойишларига асосланган ҳолда менинг эзгу орзуларим рўёбига етказди. 4 февраль куни бизнинг тикув цехимизга Бош прокурор ташриф буюрдилар ва менинг бизнес ғоямни биргаликда Ўзбекистон бўйича тадбиқ қилишга ваъда бердилар. Аллоҳим Бош прокуроримиздан ҳамда вилоят ва шаҳар прокуроримиздан рози бўлсин”, дея қувончини улашган тадбиркор аёл. 

 

    Бошқа янгиликлар