1

Танзила Норбоева: “Ўзбекистон халқаро меҳнат нормаларига риоя қилишга содиқ”

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 22:32
Танзила Норбоева: “Ўзбекистон халқаро меҳнат нормаларига риоя қилишга содиқ”

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида фақатгина охирги уч йилда 15 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган. Бу ҳақда 5 февраль куни пойтахтимизда бўлиб ўтган “Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш йўлида муносиб меҳнатни таъминлаш” мавзусидаги халқаро давра суҳбатида сўз борди.

Давра суҳбатини очиб берган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоеванинг таъкидлашича, бу соҳада охирги уч йилда 190 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 900 дан ортиқ фармони, қарийб 1800 та қарори қабул қилинди. 

“Қолаверса, шуни қайд этмоқчи эдим, бугун Ўзбекистон Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 17 та конвенциясини, шу жумладан барча 8 та асосий ва 4 та директив конвенциясини ратификация қилди. 2019 йилнинг ўзида ХМТнинг 3 та конвенцияси ва Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-баённома ратификация қилинди. Бундай муҳим халқаро ҳужжатларни қабул қилиб, Ўзбекистон халқаро меҳнат нормаларига риоя қилишга содиқлигини намойиш этмоқда”, - деди Сенат Раиси.

Қайд этиш керак, мазкур тадбир Олий Мажлис Сенати, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги вакиллари, Халқаро миграция ташкилоти, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, дипломатик корпус вакиллари, “Cotton Campaign” халқаро коалицияси аъзолари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1