1

Ҳар йили 600 мингдан зиёд ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда — Танзила Норбоева

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 23:09
Ҳар йили 600 мингдан зиёд ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда — Танзила Норбоева

Бугун, 5 февраль куни Тошкентда “Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш йўлида муносиб меҳнатни таъминлаш” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтгани ҳақида аввал хабар бергандик. 

Унда сўзга чиққан Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ўз нутқида Ўзбекистон - Марказий Осиёдаги аҳолиси энг кўп мамлакат ҳисобланишини, 34 млн. аҳолидан 19 млн. киши меҳнатга лаёқатли аҳоли экани, банд бўлган аҳоли қарийб 15 млн. кишини ташкил этишини ва ҳар йили 600 мингдан зиёд ёшлар меҳнат бозорига кириб келаётганини алоҳида таъкидлади.

Сенат Раиси бу борада мамлакатимиз 2013 йилдан буён Халқаро меҳнат ташкилоти билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётганини қайд этди.

“Биз битта Давлат дастурини амалга оширдик, 2020 йил сўнгида иккинчи Давлат дастурини тўлиқ амалга оширамиз. Бу дастурлар қуйидаги 4 та асосий вазифани ҳал этишга қаратилган: 1) меҳнат соҳасидаги асосий принциплар ва ҳуқуқларни тарғиб қилиш, 2) муносиб меҳнат шароитларини яратиш, 3) жамият билан мулоқот олиб бориш, 4) ижтимоий ҳимоя”, - деди Т.Норбоева.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги бош маслаҳатчиси Йонас Аструп (суратда) ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1