1

«Nest one» — Ўзбекистондаги илк осмонўпар бино номини ўзбекчалаштиришга “Миллий тикланиш”нинг кучи етадими?

ЖАМИЯТ 06.02.2020, 21:00
«Nest one» — Ўзбекистондаги илк осмонўпар бино номини ўзбекчалаштиришга “Миллий тикланиш”нинг кучи етадими?

Феруза Муҳаммаджонова: 25 йил давомида давлат тили ҳақидаги қонуннинг кучсиз бўлгани, унга амалда жиддий эътибор берилмагани оқибатида ана шундай камчиликлар юзага келди​

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" партияси давлат тилини мавқеини кўтариш бўйича амалий ишларга ўтди. 

Аввал маълум қилганимиздек, партия вакиллари кичик тадбиркорлик объектларидаги эълон ва рекламаларга эътироз билдирмоқда. Аммо, бошқа тадбиркорларга ўрнак даражасида бўлган, йирик бизнес вакиллари ҳам "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида"ги қонун​ моддаларига тўлиқ риоя этаётганлари йўқ. Хусусан, йирик "супермаркет"лар нархномалари ҳамон давлат тилида эмас. Ўзбекистонда ягона бўлган, Тошкентда қад ростлаётган илк осмонўпар бино номи ҳам хорижий тилда «Nest one». 

Дубайдаги осмонўпар бино араб тилида “Бурж Ҳалифа”, Россия Федерациясидаги энг баланд бинолар рус тилида “Башня Федерация”, дея номланади. Ўзбекистондаги энг баланд бино эса ўзбек тилида эмас. Майда тадбиркорлик субъектларини танқид остига олган партия бу борада нима дейди?

ЎзАнинг ушбу саволига “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Феруза Муҳаммаджонова қуйидагича жавоб берди: 

“Аввалам бор миллийлик бу миллатчилик эмаслигини қайд этган бўлардим. Тадбиркорларнинг ўз корхоналарини хорижий тилда номлашларини ижобий баҳолай олмайман. Биз Ўзбекистонда яшаяпмиз, юртимизда ягона давлат тили мавжуд. Қолаверса, юртимизда аксарият аҳоли сўзлашувчи тил ўзбек тили ҳисобланади. Табиркорларимиз буни инобатга олишларини истардим. Йигирма беш йил давомида давлат тили ҳақидаги қонуннинг кучсиз бўлгани, унга амалда жиддий эътибор берилмагани оқибатида ана шундай камчиликлар юзага келди. Президентимиз ҳам ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганинг 30 йиллиги арафасида сўзлаган нутқларида “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган устувор ғояни олға сурдилар. Давлат тили бўйича инспекция ҳам ташкил этилди. Биз давлат тили ҳимояси борасида қонунларимизни такомиллаштириш ҳаракатларини бошлаб юборганмиз”.

Мазкур савол бўйича партия вакили бўлган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умид Жабборов Ўзбекистонда илк бор осмонўпар бино қад ростлаётганидан хабари борлигини тасдиқлади. Бироқ, бино номидан бехабар эканини билдирди. Табиийки бу жавоб бизни таажжублантирди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1