1

Қашқадарёда қабрдаги марҳумларнинг тилла тишларини ўмараётган аёл тафсилотлари маълум бўлди (видео)

ЖАМИЯТ 07.02.2020, 08:51
Қашқадарёда қабрдаги марҳумларнинг тилла тишларини ўмараётган аёл тафсилотлари маълум бўлди (видео)

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятида қабрда ётган марҳумларнинг тилла тишларини ўмараётган аёл қўлга тушгани ва фуқаролар томонидан аёвсиз калтаклангани бўйича видеони тақдим этган эдик. Айни пайтда ушбу воқеа бўйича аниқ тафсилотлар маълум бўлди. Бу ҳақда "Замон" дастурида айтилди.

Аниқланишича, мазкур ҳодиса 2019 йил 1 сентябрь куни Китоб туманида жойлашган қабристонда содир бўлган. Шу куни соат 13-30 ларда Шаҳрисабз тумани “Сарой” МФЙда истиқомат қилувчи Усмонова Шаҳрибону Китоб туманидаги қабристонга келиб, ўзига нотаниш бўлган, марҳум Аҳмедов Турсуннинг қабрини қўлидаги тешача билан қазимоқчи бўлиб турганида шу ҳудуднинг фуқаролари томонидан ушланган.

Шундан сўнг унинг ҳаракатларидан ғазабланган аҳоли аёлни калтаклаган. Аёлнинг ҳаракатида жиноят аломатлари бўлсада, кам аҳамиятга эга бўлган ҳаракат дея, жиноий жавобгарликка тортилмаган. Аёлнинг жароҳатлангани юзасидан эса ўзи томонидан ҳеч қаерга шикоят қилмаганлиги боис тергов ва текширув ҳаракатлари олиб борилмаган. Бироқ, 2020 йил 4 февраль куни ижтимоий тармоқларда ушбу воқеа бўйича видео тарқалгандан кейин, мазкур ҳолат айни пайтда қонуний баҳо бериш учун Китоб тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан кўриб чиқилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1