Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, 2020 йил 06 февраль куни соат 10:30 ларда, 22 ёшли А.К, Чуст туманида жойлашган 46-сонли оилавий поликлинкада бўлим мудири 59 ёшли Х.Л. билан гап тортишиб, унинг юзга уриб, юз ва бурунга тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди (безорилик)билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.






