1

Хитой авиакомпаниялари россиялик учувчиларни ишдан бўшатишни бошлади

ДУНЁ 09.02.2020, 12:08
Теглар: Хитой, авиакомпания
Хитой авиакомпаниялари россиялик учувчиларни ишдан бўшатишни бошлади

Хитойнинг  Hainan Airlines ва China Southern Airlines авиакомпаниялари россиялик учувчиларни оммавий тарзда ишдан бўшатишни бошлади. Жумладан 100 дан зиёд россиялик учувчи бўштилди. Бу ҳақда eadaely.com/ru сайти хабар берди.

Бошқа давлатлардан бўлган учувчилар ҳам бўшашга мажбу бўлмоқда ёки ўз ҳисобидан таътилга чиқарилмоқда. Ёки иш ҳақи сезиларли пасайтирилган ҳолда қолиш таклиф қилинмоқда.

Оммавий ишдан бўшатиш коронавирус тарқалиши билан изоҳланмоқда. 23 январдан 3 февралгача бўлган муддатда 144,2 минг маҳаллий қатновларнинг 30 %и бекор қилинган, охирги ҳафтада эса бу рақам 60 %га етган.

Bloomberg мутахассислари фикрича, Хитойда хорижлик учувчиларга бўлган талаб (ва ҳозирда унинг пасайиши) Boeing 737 Max самолётлари билан боғлиқ. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1