Бугун Хитой вақти билан соат 00.00 га қадар 2019-нCоV коронавируси туфайли келиб чиққан пневмония ҳолатлари сони 40 171 тани ташкил этган ва 908 та ҳолатда ҳалокатли натижа қайд этилган. Бу ҳақда ХХР Давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси маълум қилган.
Сўнгги бир кун ичида ХХРда бу касалликка чалинганлар сони 3,062 га, ўлим эса 97 кишига кўпайди. Айни пайтда мамлакатдаги шифохоналарда қарийб 36 минг киши даволанмоқда, 6,5 минг кишининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Шу билан бирга, 3,3 минг киши тузалиб, кетган, дея хабар беради «Интерфакс».
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адан Гебреесуснинг айтишича, ташкилотнинг илғор бир гуруҳи ҳамкасбларига эпидемияни енгиш ва касаллик манбасини аниқлашда ёрдам бериш учун учиб кетган.






