1

Шовотда директор ўринбосарини ишдан бўшатилишига нима сабаб?

САВОЛ-ЖАВОБ 10.02.2020, 15:10
Шовотда директор ўринбосарини ишдан бўшатилишига нима сабаб?

— Хоразм вилоят Халқ таълими бошқарма бошлиғи ўринбосари ўз мансабидан фойдаланиб, “сени бошқа жойга ишга ўтказамиз”, деб алдаб Шовот туманидаги 49-мактаб директор ўринбосарлигидан бўшатишди. Ҳатто ҳеч қандай иш беришмади. Ишсиз қолавераманми? 

Фарҳод Собиров, Хоразм вилояти Шовот тумани

“СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН”

Б.АҲМЕДЖАНОВ, Шовот тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори:

— Ушбу ҳолат ўрганилганда, сиз 49-сонли умумий ўрта таълим мактабида ихтисослаштирилган фанлар бўйича директор ўринбосари, кейин математика фани ўқитувчиси вазифасида ишлаб келгансиз. 

2017 йил 31 октябрдаги 116-сонли буйруқ билан сиз ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганингиз сабабли тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Асос қилиб касаба уюшма комиссиясининг баённомаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 4-банди олинган.

Меҳнат кодексининг 100-моддасида Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш белгиланган. Ушбу модданинг 2-қисми 4-бандида ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати ички меҳнат тартиби қоидалари: корхона мулкдори билан корхона раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси, айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом ҳақидаги низом ва уставлар билан белгиланади, дейилган.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 101-моддаси 1-қисмида Башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди, дейилган. Сиз билан меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 100-моддаси 4-бандига асосан бекор қилишда юқоридаги модда талабларига риоя қилинган.

2018 йил 24 августда сиз Президентимизга Президент почтаси орқали ишга жойлаштириш тўғрисида мурожаат қилгансиз ва Шовот туманидаги корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан тақдим этилган бўш ва квота иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар билан таништирилгансиз. Сизга Шовот туманидаги 10-сон умумий ўрта мактабига математика ўқувчиси вазифасига йўлланма берилган. 2018 йил 5 сентябрдан 9-сонли буйруқ билан математика фани ўқитувчиси вазифасига ишга қабул қилингансиз, ҳозирги кунда ишлаб келмоқдасиз. 

Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 270-моддаси биринчи қисми биринчи хатбошида ишга тиклаш низолари бўйича ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб, 1 ой муддатга судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиши белгиланган. Сиз ушбу муддатни ўтказиб юборганингиз сабабли аввалги иш жойингизга такланиш учун судга мурожаат қилишингиз мумкин.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1