АсосийDunyo

АҚШда ҳам ўта хавфли вирус тарқалди

'АҚШда ҳам ўта хавфли вирус тарқалди'ning rasmi

АҚШнинг Луизиана штатида ҳам норовирус деб аталувчи вирусдан зарарланиш ҳолати қайд этилди. Хусусан казинога келган 200 га яқин киши норовирусни юқтириб олди. Бу ҳақда vz.ru хабар берди.

Ҳодиса Луизиана штатининг Лейк-Чарлз шаҳрида юз берди. Ўтган ҳафта L'Auberge казиносида норовирус қайд этилган эди.

Штат соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари Лейси Каванонинг айтишича, норовирус коронавирусдан ҳам маккор юқумли вирусдир.

Таъкидланишича, норовирус ўткир ичак инфекциясини ташийди. Шу сабаб у ошқозон-ичак гриппи деб ҳам номланади. Ҳозирда унинг келиб чиқиши ва тарқалиш сабаблари аниқланмоқда.

Бошқа янгиликлар