1

Қашқадарёда коронавирусга қарши курашиш учун нималар қилинмоқда?

ЖАМИЯТ 14.02.2020, 14:07
Қашқадарёда коронавирусга қарши курашиш  учун нималар қилинмоқда?

Кашкадарё вилоят ФВБ Ахборот хизмати маълумот беришича, Қашқадарё вилоятида коронавирус касаллигига чалинган беморлар аниқлангани йўқ.

Гарчи ташвишга сабаб бўлмасада вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлиги давлат қуйи тизимларига кирувчи тегишли хизматлар органларининг янги типдаги коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва вилоят бўйлаб тарқалишини олдини олиш қаратилган ўқув машғулотларини ўтказмоқда.  

Қашқадарёда ўтказилган ўқув машғулотда дастлаб чегара-божхона постидаги санитария-назорат пункти ходимлари томонидан тепловизор (пирометр) ёрдамида иситмаси кўтарилган йўловчининг (шартли бемор) аниқланди. Бу беморнинг коронавирус инфекцияси билан зарарланган бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, тегишли хизматлар билан ҳамкорликда беморнинг обсерватор касалхонага олиб келиниб кузатувга олинди. Бемор билан алоқада бўлганларнинг кузатувда сақланиши тегишли хизматлар томонидан амалий тарзда бажарилди.

Тадбирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 10 нафар ходим 2 та техника, вилоят Божхона бошқармасидан 12 нафар ходим, чегара-божхона пости санитар-назорат пунктининг 8 нафар ходими, Соғлиқни сақлаш бошқармасидан 32 нафар ва ходим 3 та техника, вилоят ва Нишон туман Санитария-эпидемиологик осойишталик марказидан 14 нафар ходим 2 та техника иштирок этди.

Ўтказилган кўргазмали махсус тактик ўқув машқига жами 76 нафар ходим, 86 нафар тингловчилар (назарий қисмда) ва 7 та махсус техника жалб қилинди.

Ўтказилган махсус-тактик ўқув машқи якуни бўйича ФВДқТ га кирувчи тегишли хизматлар янги турдаги коронавирус инфекциясини вилоят ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олишда ҳамкорликда ҳаракат қилишга “Тайёр” деб баҳоланди.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1