Хитой ҳукумати саъй-ҳаракати билан коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалишига йўл қўйилмади. Хитойдан ташқарида вирусга чалинганлар бир фоиздан ҳам ошмайди, дея баёнот берди Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Германияга ташрифи чоғида.
– Вируснинг ўчоғи бўлган Хубэй вилоятида мана қаторасига ўн кундир-ки, касалликка чалиниш ҳолатлари пасайиб, соғайиб бораётганлар сони ортмоқда, – қўшимча қилди вазир.
“Статистик маълумотлар ва қайд қилинган фактлар шундан далолат бермоқда-ки, ушбу эпидемияни назорат қилса бўлади, хасталикни эса даволаш мумкин”, — дея таъкидлади Ван И. Унинг фикрича, вирусга қарши дори ишлаб чиқилгунга қадар, мамлакатда офат тўлиқ бартараф қилинади.
14.02.2020 14:21
Хитой ташқи ишлар вазири коронавирусни назорат қилса бўлишини айтди
