Туркиянинг Диёрбакир туманида ҳимматли сирли шахс туманнинг барча аҳолисининг маҳаллий озиқ-овқат дўконидаги қарзларини тўлади. Бу ҳақда NTV Turkiyа манбасига таяниб Соф.уз хабар берди.
Хабар қилинишича, номаълум шахс дўконга келиб, сотувчига барча маҳаллий аҳолининг қарз дафтарчасига ёзилган қарзларини тўламоқчи эканини айтади.
У 12,5 минг турк лирасини (2 минг доллардан зиёд) тўлаган. Сўнгра қарзлар ёзилган саҳифаси йиртиб олиб, ёқиб юборган.
Сотувчининг сўзларига кўра, кўпчилик улар энди қарздор эмасликларига дарҳол ишонишмаган.






