АсосийDunyo

БААда коронавирус билан касалланган икки бемор тузалди

'БААда коронавирус билан касалланган икки бемор тузалди'ning rasmi

БААда коронавирус билан касалланган икки бемор соғайиб кетди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлиги жума куни.

Вирусдан фориғ бўлгани эълон қилинган икки бемор- 41 ёшли эркак ва унинг саккиз ёшли ўғли Хитой фуқароларидир. Ўтган ҳафта мамлакатдаги Хитойлик 73 ёшли Лиу Южиа ҳам касалликдан тўлиқ соғайиб кетганлигини эълон қилинганди.

БААда умумий ҳисобда 8 нафар одамда коронавирус аниқланганди. Энди улар 5 та қолди.

БААдаги Хитойнинг Бош консули Ли Суханг ва БАА Соғлиқни сақлаш вазирлигининг халқаро соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи доктор Фотима Ал-Аттар ота ва ўғилни вирусдан бутунлай соғайиб кетганлари билан табриклашди.

«Биз БАА халқи номидан дўстимиз Хитой халқига меҳр-муҳаббатимизни изҳор этамиз ва ушбу касалликка қарши курашишда улар билан биргалигимизни таъкидлаймиз», деди Ал-Аттар.

Ўз навбатида, Хитой фуқаролари БАА раҳбариятига кўрсатилаётган ёрдам учун ўз миннатдорчилигини билдиришди.

    Бошқа янгиликлар