Саша ГРАУМАНН: “Бола билан суҳбат ёки тергов учун муҳит дўстона бўлиши керак”
Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва ЮНИСЕФ илк бор судда...
Аввал хабар берганимиздек,бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва ЮНИСЕФ илк бор судда ишлар кўрилаётган вақтда жабрланувчи ёки жиноят гувоҳи бўлган болаларга дўстона муҳитли хонани ташкил этдилар. У бугун, 18 февралда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Козимжон Комилов, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн бошчилигида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида фойдланиш учун топширилди.
Янги тизим ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ўз фикрлари билан бўлишди. Фурсатдан фойдаланиб, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманннинг ҳам фикрлари билан қизиқдик...
— ЮНИСЕФ ташкилоти сифатида мана шу суд тизимидаги жабрланувчи ёки жиноят гувоҳи бўлган болаларга дўстона муҳитли хонани Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси билан биргаликда очиб берганимиздан жуда мамнунмиз. Суд босқичида бундай махсус хонанинг очилиши бир неча йиллар олдин БМТ Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг қонун билан алоқада бўлган болаларни ҳимоя қилиш чораларини кўриш бўйича Ўзбекистонга йўллаган тавсияларини амалга оширишдаги катта қадамдир. Жиддий жиноятга гувох бўлган болани олайлик, бу унинг руҳиятига жуда қаттиқ таъсир қилади. Устига устак бола суд жараёнига келса, унга жиноят борасида саволлар билан мурожаат қилинади. Бунда эса бола жиноятни яна қайта бошдан кечиради ва руҳияти яна қайта шикастланади. Бола сўроққа тутиладиган бўлса, руҳиятини қайта шикастламаслик учун махсус йўриқнома ишлаб чиқилган.
Шунга асосан бола суд жараёнларида фақат судья билан мулоқот қилиши керак. Агар биз жабрланувчи ёки жиноят гувоҳи бўлган болани рухий шикастланишдан ҳимоя қилмоқчи бўлсак, биз камида икки нарсага амин бўлишимиз керак.
Биринчидан, суҳбат ёки тергов учун муҳит дўстона бўлиши керак. Иккинчидан, суд муҳокамасида бола судьядан бошқа суд жараёни ҳар қандай иштирокчилари, жумладан, айбланувчи билан мулоқотда бўлмаслиги керак, ҳатто бир-бирини кўрмаслиги керак.
Болалар учун адолатли судловнинг халқаро стандартларига мувофиқ, жабрланувчи ва жиноят гувоҳи бўлган болалар учун барча босқичларда - судгача, судда ва суддан кейинги даврда - махсус ҳимоя чоралари кўрилиши зарур. Бу шуни англатадики, қонунлар адолатли судлов жараёнида ушбу заиф болалар билан ўтказиладиган суҳбатлар сонини чеклаши лозим.
Бола ҳар галги суҳбатда ўша муҳитни қайта бошдан кечиргандек бўлмаслиги учун илк суҳбатни видеотасмага ёзиб олиш лозим. Мазкур видеоҳужжатлар далил сифатида суд мажлисида тақдим этилиши ва қабул қилинишини қонунийлаштирилиши керак. Бу айни вақтда янгиланаётган Жиноят-процессуал кодексига киритилишига умид қиламиз.
Яна бир муҳим жиҳатни таъкидлашни истардим, бола билан суҳбат ўтказадиган судья болалар психологиясига доир махсус тайёргарликдан ўтган бўлиши лозим. Судьялар учун шундай махсус тренинглар ўтказиш борасида Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси билан дастлабки фикрлар алмашганимиздан ҳам мамнунмиз.
Бир мунча вақт олдин бундай тизим - болаларга дўстона муҳитли хонани ташкил этишда Ички ишлар вазирлигида тергов жараёнига киритишни синов лойиҳаси тариқасида амалга оширгандик. Тошкент шаҳрида амалга оширилган ушбу синовда терговчилар жабрланувчи ёки жиноят гувоҳи бўлган болалардан фикр ва далилларни олиш қулай эканини таъкидлашган.
Шу боис мазкур тизим ИИВнинг республика бўйлаб барча тергов бўлинмаларида ташкил этилди. Ушбу янги тизим бугунги кунга қадар яхши самара бериб келяпти. Ишончимиз комилки, суд тизимига ҳам бу ўз ижобий таъсирини кўрсатади. Келажакда ушбу янгилик суд тизимида тўлиқ ташкил этилишига ишончимиз комил.
Мажбурий ижро бюроси ходимлари фуқаронинг уй-жойини огоҳлантиришсиз бузмоқчи бўлгани ҳақида тарқалган хабар юзасидан Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси изоҳ берди.
Ўзбекистоннинг расмий халқаро захиралари 2026 йил 1 август ҳолатига 64,3 миллиард долларни ташкил этди. Бир ойда захиралар 0,72 фоизга ошган бўлса, йил бошидан буён 4,52 фоизга камайган.