Сирдарё вилояти Ховос туманида Captiva ва Shacman русумли транспорт воситалари иштирокида оғир ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Сирдарё ЙҲХБ хабар берди.
Ҳодиса 9 август куни соат 10:30 атрофида М-34 автомобиль йўлининг Тошкент—Душанбе йўналиши 125-километридаги қайрилиб олиш қисмида юз берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Shacman қайрилиб олаётганда ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган Captiva билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Captiva ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






