АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёда фермернинг экин майдонида қурилган ноқонуний уй буздирилди

Мажбурий ижро бюроси ходимлари фуқаронинг уй-жойини огоҳлантиришсиз бузмоқчи бўлгани ҳақида тарқалган хабар юзасидан Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси изоҳ берди.

'Сурхондарёда фермернинг экин майдонида қурилган ноқонуний уй буздирилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси ходимлари фуқаронинг уй-жойини огоҳлантиришсиз бузмоқчи бўлгани ҳақида тарқалган хабар юзасидан Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси изоҳ берди.

Маълум бўлишича, Денов туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 0,20 гектар суғориладиган ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланиб, унда уй-жой ва бошқа ноқонуний қурилмалар барпо этилган.

Суд қарорига кўра, мазкур қурилмалар бузилиб, ер майдони асл ҳолатига келтирилиши белгиланган. Қарздорлар суд ҳужжати талабларини бажариш зарурлиги ҳақида олдиндан огоҳлантирилган.

Улар талабни ихтиёрий равишда бажармагани сабабли 7 август куни мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, ноқонуний қурилмалар бузилган.

Мажбурий ижро бюроси ижтимоий тармоқларда тарқалган "уй-жой огоҳлантиришсиз бузилмоқчи бўлинган" мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар

    Сурхондарёда фермернинг экин майдонида қурилган ноқонуний уй буздирилди - Darakchi.uz