АсосийЖАМИЯТ

Самарқанд шаҳрига 4 та тумандан 17 226 гектар ер ўтказилади

Ҳудудларни қайта тақсимлаш шаҳар инфратузилмаси, инвестиция ва туризмни ривожлантириш ҳамда аҳолига хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади.

'Самарқанд шаҳрига 4 та тумандан 17 226 гектар ер ўтказилади'ning rasmi

Самарқанд вилоятидаги 4 та тумандан жами 17 226,5 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 8 август куни бўлиб ўтган 18-ялпи мажлисида маълум қилинди.

Унга кўра, Самарқанд туманини тугатиш ва унинг 28 295 гектар ер майдонини Тойлоқ туманига ўтказиш режалаштирилмоқда.

Самарқанд шаҳри таркибига Самарқанд туманидан 13 308 гектар, Оқдарё туманидан 1410,6 гектар, Тойлоқ туманидан 1265,6 гектар ва Пастдарғом туманидан 1242,3 гектар ер ўтказилади.

Сенаторларга кўра, ҳудудларни қайта тақсимлаш шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, инвестиция ва туризм салоҳиятини ошириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашга хизмат қилади.

Шунингдек, янги чегаралар кaдaстр ҳужжатларини расмийлаштириш ва коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Самарқанд шаҳрига 4 та тумандан 17 226 гектар ер ўтказилади - Darakchi.uz