Олий Мажлис Сенати 8 август куни бўлиб ўтган 18-ялпи мажлисида коммунал хўжалиги соҳаси ходимлари учун янги фахрий унвон таъсис этилишини назарда тутувчи қонунни маъқуллади.
Унга кўра, амалдаги "Ўзбекистон Республикасида коммунал, маиший ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходим" унвони ўрнига "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал хўжалиги ходими" фахрий унвони жорий этилади.
Янги унвон коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган, кўп йиллик самарали меҳнати ва юксак касбий маҳорати билан коммунал хизматлар сифатини оширишга ҳисса қўшган ходимларга берилади.
Қонун билан янги фахрий унвоннинг кўкрак нишони тавсифи ҳам тасдиқланмоқда.
Сенаторлар фикрича, мазкур унвон коммунал хўжалиги ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва уларнинг касбий нуфузини оширишга хизмат қилади.






