1

60 ёшли онахонлар Counter-Strike халқаро мусобақасида қатнашмоқда (Видео)

ДУНЁ 22.02.2020, 12:06
Теглар: Видео
60 ёшли онахонлар Counter-Strike халқаро мусобақасида қатнашмоқда (Видео)

"Counter-Strike" компьютер ўйинини ёшларга тақиқлаган қарияларни ўзлари шу ўйинни ўйнашмоқда. Украинада ўртача 60 ёшли нафақахўрлардан жамоа тузилиб, уларни "Counter-Strike" ўйинини ўргатишда машқлар ўтказилмоқда.

"Ageless Shooters" (Қаримайдиган мерганлар) деб номланган жамоа, ёш мерганларни қалби ҳеч қачон қаримайди", дейди жамоа аъзоси Aлександр Лавриненко.

Қандай қилиб қотиллик ўйини қизиқарли бўлиши мумкин деб, ёшлар бу ўйинни нима учун яхши кўришини тушунолмасдим. Бундан ташқари, бу ерда анимация жуда юқори сифатли ва қотиллик содир бўлганда қон сачрайди. Кейинчалик сиз унга кўникиб унга аҳамият бермай қўяр экансиз. Мақсад душманни мағлуб этишдир, - дейди жамоанинг яна бир аъзоси нафақахўр Татяна Бирюкова.

Улар сичқончани қандай қилиб тўғри ушлашни ҳам билишмасди. Ҳатто чап томондан уларга ўқ тегса,  дарҳол бошларини чапга буришарди, дейди жамоа бош мураббийи Aндрей Фарбун.

Ҳозир жамоада 7 киши бор. Улар ҳафтада бир неча марта учрашиб "Counter-Strike" ўйнайдилар.

Мен бу вақтни беҳуда сарфлаш деб ўйлаган эдим. Болаларим бу ўйинни 15 йил олдин мактабда ўқишаётганларида ўйнашган, ўшанда мен уларга бу ўйинни тақиқлагандим. Энди эса ўзим шунга боғланиб, завқ билан ўйнайман. Фарзандларим эса, "Эҳ ота, сиз бизга буни тақиқлагандингиз, ҳозир эса бу ўйинни ўзингиз ўйнаяпсиз", дейди жамоа аъзоси Олег Перетяка.

Шифокор Олег Перетяка, "Counter-Strike" ўйини ёши катта одамларга фойдали бўлиши мумкинлигига ишонади. Ўйин восита кўникмаларини, яъни моторикани ривожлантиради ва янги нейронли  бирикмаларини ўз ичига олади. Шунинг учун у кекса ёшдаги одамларда деменция ёки Паркинсон касалликларининг олдини олиши мумкин.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1