Эронда янги турдаги коронавирус (Совид-19) қурбонлари сони 8 кишига етган. Бу ҳақда Ислом Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Киануш Жаҳанпур маълум қилган.
Унга кўра, бу вирус билан касалланишнинг 15 та янги ҳолати аниқланган. Ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 43 кишига тенг.
Жанубий Кореяда эса коронавирусдан ҳалок бўлганлар сони 4 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалликлар профилактикаси ва назорати маркази маълум қилди, дея хабар беради «РБК». Тўртинчи вафот этган шахс Чхондо шаҳри госпиталининг 57 яшар бемори бўлган.
Ҳозирда Эрон коронавирус сабаб ҳалок бўлганлар сони бўйича Хитойдан кейинги иккинчи ўринга чиқиб олган.






