АсосийDunyo

Антарктидада «қизил қор» ёғди

'Антарктидада «қизил қор» ёғди'ning rasmi

Антарктикадаги «Академик Вернадский» станцияси жойлашган ҳудудда қизил қор ёғди, деб хабар бермоқда Украина Таълим ва фан вазирлиги «Facebook»даги саҳифасида.

Таъкидланишича, қорнинг бундай ранги микроскопик қор сувўтлари сабаб юзага келади. Антарктидада айни пайтда ёз. Сувўтларнинг споралари паст ҳароратга чидамли бўлади ва иссиқда ўса бошлайди. 

Ҳисоботда шунга ўхшаш ҳодисани Арктика ва Алп тоғларида учратиш мумкинлиги айтилган.

Табиатнинг бундай ғаройиб мўжизалари аввал ҳам кузатилган. Жумладан, аввалги йилларда Украинада «сариқ қор», 2018 йилда эса Грузияда (айнан шундай) «қизил қор» ёққан.

Аввалроқ, дунёдаги энг катта айсберг Антакртидадан ажралиб, очиқ океанга қўшилганди.

Бошқа янгиликлар