АсосийDunyo

Коронавирус: Италияда қурбонлар сони ортиб бормоқда. Машҳур Венеция карнавали ҳам қолдирилди

'Коронавирус: Италияда  қурбонлар сони ортиб бормоқда. Машҳур Венеция карнавали ҳам қолдирилди'ning rasmi

Европадаги коронавирус энг кўп тарқалган давлат Италияда эпидемия қурбонлари сони етти кишига етди, дея ёзди Таржумон.

Касалланганлар эса 220 кишидан ошиб кетган. Италия касалликнинг тарқалишини тўхтатиш учун мамлакат шимолий ҳудудининг кўп қисмини ёпиб қўйди.

Италиянинг саноат ва молиявий маркази бўлган шимолий ҳудудлари Ломбардия ва Венетода мактаблар, университетлар, музейлар ва кинотеатрлар камида бир ҳафтага ёпиб қўйилди ва оммавий йиғинлар таъқиқланди. Шу жумладан машҳур Венеция карнавали ҳам қолдирилган.

Италия компанияларининг акциялари 5% га тушиб кетди, бу тўрт йил ичидаги энг катта пасайишдир. Хавотирга тушган аҳоли хўжаликка керакли нарсаларни ғамлаб олишмоқда. Натижада, супермаркетлар бўшаб қолмоқда.

«Ростини айтганда, ҳеч ким вируснинг бундай тез суръатда тарқалишини кутмаганди», деган Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана.

    Бошқа янгиликлар