Италиянинг барча мактаблари ва университетлари 5 мартдан 15 мартгача ёпилди. Бу коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилади, деди 4 март куни Таълим вазири Лусия Аззолина. Бу ҳақда таржимон сайти хабар бермоқда.
«Ўқувчилар иложи борича тезроқ мактабга қайтадилар, деб умид қиламан. Менинг вазифам узоқ масофадан бўлса ҳам барча талабаларимизга муҳим бўлган таълим беришни таъминлашдир», деди Аззолина бош вазир Жузеппе Конте билан суҳбатда.
Фуқаро муҳофазаси агентлигининг 4 мартдаги маълумотларига кўра, Италияда коронавирусдан вафот этганлар сони бир кунда 28 тага кўпайди ва 107 тага етди. Жами касалланганларнинг сони 3,090 тани ташкил этмоқда. Сешанба куни бу рақам 2,502 та эди.
Бош Вазир Конте ҳукумат вирус билан курашиш учун барча имкониятларни ишга солаётганини айтди ҳамда инфекцияланган одамларнинг кўплиги сабабли тиббий хизматда қийинчиликлар юзага келаётганини қўшимча қилди.






