Sevimli

Эболага қарши ишлаб чиқарилган икки турдаги вакцина ҳавфсиз деб топилди

ДУНЁ 27.03.2015, 16:53
Эболага қарши ишлаб чиқарилган икки турдаги вакцина ҳавфсиз деб топилди

АҚШнинг Саломатлик миллий институти олимлар томонидан Эбола безгагига қарши ишлаб чиқилган икки турдаги вакцинани ҳавфсиз, деб топишди, деб ёзади Gazeta.ru.

Вакциналар Либериядаги лабораторияда синовдан ўтказилмоқда. Айтиш лозимки, ушбу вакциналар 600 кишида синаб кўрилди. Айни вақтда вакцинанинг инсон саломатлигига салбий таъсири аниқланмагани тасдиқланган. Вакциналарни ишлаб чиқаришдан аввал, улар Эбола билан оғриган ирнсонлар организмида касалликка қарши таъсир қилаяптими ёки йўқми шуни аниқлаш лозим. Албатта, бунинг учун бироз вақт керак бўлади. Олимлар ҳар икки вакцинадан ҳеч бўлмаганда биттаси Эбола безгагининг тарқалишини олдини олишига ва касалланган аҳолини тузалиб кетишларига ёрдам беришига ишонмоқдалар.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+31.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10860.14
USD 23.45
11182.69
EUR -132.98
185.88
RUB -10.7
1