Туркиянинг Истанбул шаҳрида коронавирусга қарши «дори» сифатида қўлбола ароқ ичган 37 нафар Туркманистон фуқароси оламдан ўтди. Бу ҳақда «Хроники Туркменистана» нашрига таяниб Azon.uz хабар бермоқда.
13 март куни 61 нафар туркманистонлик касалхоналарга олиб борилган, улардан 24 нафари ҳамон реанимация бўлимида қолмоқда. Қўлбола арақ тайёрлаш бўйича 11 туркманистонлик ва бир неча нафар Туркия фуқароси қўлга олинган.
Хабарда айтилишича, туркманистонликларга гўёки юртларида ишлаб чиқарилган ароқ сотилган. Ҳолбуки, бу сув қўшилган метил спирти бўлган, сохта ёрлиқлар ҳам Туркияда босилган.
Авиақатновлар тўхтагани боис ароқдан заҳарланиб ўлганларнинг жасадини Туркманистонга олиб кетишнинг иложи бўлмаган, марҳумлар Истанбулдаги қабристонлардан бирига кўмилган.