“FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP”акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг 2025 йил 8 январдаги мажлисида қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан 2025 йил 11 февралда
P1024-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга кўра:
- эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз (нақдсиз) шаклдаги, номинал қиймати
1 000 сўм бўлган 400 000 000 дона оддий акциялардан иборат;
- умумий қиймати: 400 000 000 000 сўм;
- жойлаштириш усули: ёпиқ обуна.
Шунингдек, Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорнинг
11.5-бандига асосан:
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг рўйхати қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисидаги билдириш ушбу акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 2 иш куни ичида оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади. Билдириш матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар берилади;
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдириш эълон қилинган кундан эътиборан 10 (ўн) кунни ташкил этади;
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни жамиятга тақдим этиш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида жамиятга тақдим этилиши керак;
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди;
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган акциялар мазкур қарорда белгиланган тартибда жойлаштирилади;
Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Aфросиёб кўчаси, 14-уй, тел.: +998 71 200-12-82, электрон почта манзили: hello@opentech.uz.