1

Ливияда коронавирусга чалинишнинг дастлабки ҳолати қайд этилди

ДУНЁ 25.03.2020, 14:31
Ливияда коронавирусга чалинишнинг дастлабки ҳолати қайд этилди

Ливияда коронавирусга чалинишнинг дастлабки ҳолати қайд этилди. “РБК”нинг ёзишича, бу ҳақда Триполидаги Касалликларни назорат қилиш миллий маркази маълум қилган.

Касалланган бемор ҳақида бошқа маълумотлар келтирилмаган. Реутерсънинг хабар беришича, коронавирусга чалинган бемор пойтахт касалхоналаридан бирига ётқизилган.

Дунё бўйича CОВИД-19 коронавирус пандемиясига чалинганлар сони 400 минг кишидан ошиб кетди. Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, беморлар сони кўплиги бўйича юқори бешликдан Хитой, Италия, АҚШ, Испания ва Германия жой олган.

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебреесус коронавируснинг тарқалиш суръати ўсиб бораётганидан огоҳлантирган эди. У касалликка қарши кураш ишларини мувофиқлаштириш ва тиббий анжомлар ишлаб чиқаришни ошириш таклифи билан Г20га кирувчи барча мамлакатлар раҳбарларига мурожаат қилишини маълум қилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1