АсосийБу кизик

Ўзбекистон “International IQ Test” рейтингида 75-ўринни эгаллади

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан бироз пасайган.

'Ўзбекистон “International IQ Test” рейтингида 75-ўринни эгаллади'ning rasmi

2026 йил бошига мўлжалланган  “International IQ Test”рейтингида Ўзбекистон 96,51 балл билан дунё бўйича 75-поғонадан жой олди. 

“International IQ Test” ташкилоти эълон қилган янги рейтингда Шарқий Осиё мамлакатлари етакчиликни сақлаб қолди: Жанубий Корея, Хитой ва Япония кучли учликдан жой олди. Ўзбекистон номидан тестда 4 671 нафар иштирокчи қатнашган.

Марказий Осиёда Қозоғистон 80-, Қирғизистон 93-, Тожикистон эса 101-ўринда қайд этилди. Туркманистон иштирокчилар сони камлиги сабаб умумий рўйхатга киритилмади.

Рейтинг натижалари мантиқий шакл ва расмлар асосидаги топшириқлар орқали аниқланган бўлиб, тил ёки маданий омиллар ҳисобга олинмаган.

Мутахассислар мамлакатлар ўртасидаги фарқларга таълим сифати, овқатланиш, интеллектуал машғулотлар ҳамда соғлиқ билан боғлиқ омиллар таъсир қилишини қайд этмоқда.

Шу билан бирга, тест фақат интернет фойдаланувчилари орасида ўтказилгани ва IQ кўрсаткичи ижодкорлик ёки мулоқот қобилиятини эмас, асосан мантиқий фикрлашни баҳолашини унутмаслик керак.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу кизик Бугун 12:35

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    30 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

    'Дунёда давлат қарзи энг катта бўлган мамлакатлар маълум қилинди'ning rasmi

    Бу кизик Бугун 12:35

    Дунёда давлат қарзи энг катта бўлган мамлакатлар маълум қилинди

    2025 йилда жаҳон бўйича давлат қарзининг ЯИМга нисбати 94,7 фоизга етди.

    'Бугун Ўзбекистонда туманли совуқ кузатилади'ning rasmi

    Бу кизик Бугун 12:35

    Бугун Ўзбекистонда туманли совуқ кузатилади

    24 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    '2026 йилда нафақахўрлар учун энг қулай давлат қаер бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу кизик Бугун 12:35

    2026 йилда нафақахўрлар учун энг қулай давлат қаер бўлиши айтилди

    Ушбу давлат “International Living” нашри томонидан эълон қилинди.

    'Бугун қаерларда ёмғир ёғади?'ning rasmi

    Бу кизик Бугун 12:35

    Бугун қаерларда ёмғир ёғади?

    17 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

    'Хитойда 200 млн йил аввалги 20 дан ортиқ динозавр изи топилди'ning rasmi

    Бу кизик Бугун 12:35

    Хитойда 200 млн йил аввалги 20 дан ортиқ динозавр изи топилди

    Топилмалар ҳудудда динозаврлар узоқ вақт яшаганини кўрсатмоқда.