1

Биз уйдамиз, сиз ҳам уйда қолинг ва “Darakchi.uz” ни кузатиб боринг!

ЖАМИЯТ 31.03.2020, 18:44
Теглар: "Darakchi.uz", #birgakurashamiz
Биз уйдамиз, сиз ҳам уйда қолинг ва “Darakchi.uz” ни кузатиб боринг!

"Уй – оила қўрғони" деб донолар бекорга айтишмаган. Бу ҳақиқат айни вақтда бутун дунёни ларзага солган коронавирус пандемияси даврида яна бир бор ўз исботини топди. Дунё хабарларини кузатиб бораётган бўлсангиз, коронавируснинг Covid-19 деб номланган янги тури Ер юзидаги барча мамлакатларга кириб боришга улгурди. Тарихчилар, социологлар, инфекционист ва бошқа экспертлар бундай кенг қамровли пандемия яқин 50-60 йилда кузатилмаганлигини, жаҳонда бу хавфли касаллик хуружининг талофоти Иккинчи жаҳон урушидагидан ҳам каттароқ эканлигини таъкидлашмоқда. 

Бу вирус шу кунгача фанга номаълум бўлгани учун унинг тарқалиши ва юқиши, клиник кечиши, кимда оғир, кимда енгил ўтиши борасида ҳамон аниқ фактлар мавжуд эмас. Факт шуки бутун дунёда бу вирус оқибатида инсонлар ҳалок бўлмоқда. Тиббиёт уни тўлиқ даволашга ва эмлаш йўли билан олдини олишга ожиз. Шифохоналардаги беморлар фақат касаллик аломатларига қарши терапия ёрдамида даволанмоқда. 

Дастлаб коронавирус асосан улуғ ёшли инсонлар учун хавфли кечиши маълум қилинганди. Аммо бугунги кунда бир неча ой мамлакатларни айланиб юрган инфекция мутацияга учраётгани ва у ўрта ёшлилар, ёшлар ва ҳатто болалар учун ҳам жиддий хавф туғдираётгани айтилмоқда. Мамлакатдаги эпидемиологик вазият ҳамда мавжуд карантин шартларига амал қилинмаганда унинг ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро саломатлигига таҳдиди ортиб боради. 

Мана, нима учун бу вирусга қарши пассив курашишимиз, яъни унга юзма-юз чиқмасдан эпидемия тўлқини ўтиб кетгунча панада сақланишмиз қанчалик муҳим. Жанг майдонларида инсонларни бомбадан окоплар ҳимоя қилган. Карантин шароитида эса бизни, оиламизни ўз уйимиз – қадрдон қўрғонимиз ишончли ҳимоя қила олади. 

Шунинг учун ҳамюртларимиздан иложи бўлса, умуман кўчага чиқмасликни илтимос қиламиз. Негаки ташқаридан кўринмас “душман”ни қўлимизга, кийимимизга илаштириб келиб, ўз яқинларимизга юқтиришимиз, уларнинг ҳаётини хавф остига қўйишимиз мумкин. 

Ҳозир ҳукуматимиз бизнинг карантинда онлайн фаолият олиб боришимиз, таълим олишимиз учун барча шарт-шароитларни яратмоқда. Керак бўлса, озиқ-овқатни ҳам буюртма тарзида уйга келтириш мумкин. 

Биз – “Даракчи” жамоаси айни пайтда уйда ишлаяпмиз. Ишхонада қилган ишимизни уйда бемалол бажаряпмиз. Карантин бизга ўз имкониятларимизни синаб кўришга бир имкон берди десак янглишмаймиз. Мослашувчанлик яшовчанлик демакдир. 

Азиз ҳамюртлар! Биз уйдамиз, илтимос, сиз ҳам уйдан чиқманг! Ўз имкониятларингизни юзага чиқаринг. Дунё хабарларидан огоҳ бўлай десангиз “Даракчи.уз” сайтини кузатиб боринг!

Манзура БЕКЖОНОВА, "Darakchi.uz" мухбири   #birgakurashamiz

 

Шарҳлар

Рамазон ойида туғилган фарзандларга хослаб исм қўйиш шартми?

13.03.2024, 23:09

Шариатимизда Рамазонда туғилган болага рўзага мослаб исм қўйиш шартлиги ҳақида кўрсатма йўқ. Баъзиларнинг: “Бола Рамазон ойида туғилса, Рамазон, Рўзи ва Ҳайит исмини қўйиш керак” деган...
Жиззахда 21 ёшли қиз бедарак йўқолди

04.10.2023, 14:04

Жиззах вилоятининг Бахмал тумани Барлос қишлоқ фуқаролар йиғини Барлос қишлоғида яшовчи 2002 йилнинг 15 декабрь куни туғилган Неъматова Бахтигул Нурмамат қизи қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят...
Блогер Абдуқодир Мўминовга суд ҳукми ўқилди

04.08.2023, 18:49

Бугун блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу суд жараёнида darakchi.uz' мухбири ҳам қатнашди. Мухбирнинг хабар беришича, А. Мўминов фуқаролар Л. М.,...
"Darakchi.uz" бош муҳаррири Фарида Эгамбердиева Президент фармонига кўра давлат мукофоти билан тақдирланди

27.06.2022, 23:42

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Матбуот ва оммавий ахборот...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1