АсосийDunyo

Коммунарка бош шифокорида коронавирус аниқланди. У яқинда Путин билан кўришганди

'Коммунарка бош шифокорида коронавирус аниқланди. У яқинда Путин билан кўришганди'ning rasmi

Коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган беморлар даволанаётган Коммунарка бош шифокори Денис Проценконинг COVID-19 бўйича топширган тести ижобий чиқди. Бугун – 31 март куни унинг зарарланганлиги тўғрисида маълумот Коронавирус бўйича Москва тезкор марказидаги манба томонидан тасдиқланди. Бу ҳақда Kp.ru маълум қилди.

Касаллиги муносабати билан Денис Проценко Фасебукдаги саҳифасида ҳам изоҳ қолдирган. Унда у ўзини яхши ҳис қилаётгани ҳақида айтган.

"Азиз дўстлар, менинг саломатлигимдан ташвишланаётганингиздан жуда таъсирландим. Ҳа, менда коронавирус тести ижобий натижа берди, лекин мен ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Иш хонамда изоляция қилинганман, бу ерда масофадан туриб ишлаш, бошқариш ва тиббиёт бўйича маслаҳатлар олиш учун барча шароитлар мавжуд. Ўйлашимча, бу ойдаги ҳосил бўлган иммунитет ўз ишини бажаради", – дея таъкидлади у ижтимоий тармоқда.

Шунингдек, бугун – 31 март куни эрталаб Денис Проценко ўз саҳифасида ўзи ишлаётган касалхонага оид статистик маълумотларни эълон қилди. Қайд этишича ҳаммаси бўлиб, Коммунаркада 314 киши бор, шундан атиги 59 кишида COVID-19 вируси топилган. 127 кишида эса тиббий кузатув давом этмоқда.
 

Бошқа янгиликлар