1

СамДТИда туну кун хизмат кўрсатувчи Call марказ ишга бошлади

HI-TECH 27.04.2020, 18:35
СамДТИда туну кун хизмат кўрсатувчи Call  марказ ишга бошлади

“Covid-19” коронавируси пандемияси даврида дунё миқёсида бўлгани каби мамлакатимизда ҳам шифокорлар мадади ва маслаҳатига талаб ошмоқда. Ҳозирги карантин даврида фуқароларимиздан келиб тушаётган турли мурожаатларнинг сони ошгани ҳам бундан далолат беради. Шу боис ҳам, Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни ишончли маълумотлар билан таъминлаш мақсадида чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Аввал хабар қилганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шу йилнинг 15 март куни юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда кўрилаётган чоралар тўғрисида холис ва ишончли маълумот билан таъминлаш, аҳолини қизиқтирган саволларига жавоб бериб бориш мақсадида туну кун фаолият кўрсатувчи 1003 қисқа рақамли Call-маркази ишга туширилган эди. Шундан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир янгиликка қўл уриб, UZINFOCOM ягона интегратори билан ҳамкорликда “coronavirusyordam” онлайн телеграмм бот каналини ҳам ишга туширди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Яқинда вазирлик томонидан мамлакатимизда илк бор “Шифокордан сўранг” онлайн поликлиникаси ҳам синов тариқасида ишга туширилди.

 Куни кеча ана шундай хайрли ташаббусларнинг мантиқий давоми сифатида Самарқанд давлат тиббиёт институти вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва шу орқали кассалликларни тезкор аниқлаш тизимини жорий қилиш мақсадида Call center ташкил этилди. 

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг профессор ўқитувчилари ва кўнгилли ёшлари фаолият юритадиган Call center‘да (66) 233-08-41 телефон рақами орқали туну кун 24 соат давомида мурожаатлар қабул қилинмоқда. 

Мазкур қисқа рақам орқали бугунги кунда вилоят аҳолиси ўзини қизиқтираётган барча саволларига малакали ходимлари шифокор ва олимлари томонидан жавоблар олишмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1