1

MERS вируси қурбонлари сони ортмоқда

ДУНЁ 11.06.2015, 20:16
MERS вируси қурбонлари сони ортмоқда

Жанубий Кореяда Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавирусини юқтирганлар сони 108 кишига етди, қурбонлар сони 9 кишини ташкил этмоқда, дея хабар беради Рёнхап агентлиги.

Аввалроқ 95 нафар бемор ва етти нафар қурбон ҳақида хабар берилган эди.

Карантинда сақланаётганлар орасида 13 та янги ҳолат қайд этилди. Улардан ўн нафари касалликни Сеул тиббиёт марказига ташриф буюрган вақтда юқтирган.

Ҳозиргача аниқланган барча беморлар касалликни ўз вақтида изоляция қилиш чоралари кўрилмаганлиги оқибатида юқтирган. Ҳозирда MERS вирусини юқтириб олган беморлар бўлган 29 та касалхона рўйҳати эълон қилинди.

Жанубий Кореяда касаллик тарқалиши оқибатида 2,2 мингта мактаб ва боғчаларнинг иш фаолияти тўхтатилган. 2,89 минг нафардан ортиқ киши хавф гуруҳидаги одамлар билан мулоқотда бўлганликлари учун уйда ёки тиббиёт муассасида карантинда сақланмоқда.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумот беришича, 6 июнь ҳолатига кўра MERS вирусини юқтирганлар сони 1,19 минг кишини ҳалок бўлганлар сони 444 нафарни ташкил қилган.

Ҳозирда вирусга қарши вакцина йўқ. Коронавирусни юқтириб олишдан қўрқиб, 20 мингга яқин сайёҳ Жанубий Кореяга сафарни бекор қилган. Улардан аксарияти Хитой ва Жануби Шарқий осиёликлардир. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1