1

Марказий банк нақд пул муомаласини шарҳлади

ИҚТИСОДИЁТ 15.05.2020, 12:37
Марказий банк нақд пул муомаласини шарҳлади

Марказий банк томонидан 2020 йил январь-апрель ойлари учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" эълон қилинди.

Унга кўра,

2020 йил январь-апрель ойларида 

⦁ банк кассаларига тушган нақд пул тушумлари қарийб 52,1 трлн.сўмни ташкил қилган (шундан, апрел ойида 7,9 трлн.сўм тушиб, январь ойига нисбатан 2 бараварга камайиб кетган);

⦁ банк кассалари (шу жумладан, банкоматлар) орқали чиқим қилинган нақд пуллар 53,4 трлн.сўмни ташкил этган.

2020 йилнинг январь-апрель ойларида

⦁ банк карталарига жами 45,8 трлн. сўмлик маблағлар келиб тушган;

⦁ банк карталаридаги 15,0 трлн. сўмлик (шундан, 11,3 трлн. сўми банкоматлар орқали) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган. 

2020 йил 1 май ҳолатига муомаладаги (аҳоли қўлидаги) нақд пул маблағлари 25,6 трлн.сўмни ташкил қилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1