"AFROSIYOB” тезюрар поездининг ҳаракат жадваллари эълон қилинди

HI-TECH 15.05.2020, 21:06
"AFROSIYOB” тезюрар поездининг ҳаракат жадваллари эълон қилинди

18 майдан Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Afrosiyob” тезюрар поезди ҳамда Тошкент-Андижон йўналишида йўловчи поезди қатнови бошланади.  

Темир йўл қатновларини ташкил этишда барча қуйидаги вақтинчалик тартибга тўлиқ риоя қилиши керак. 

"Поездларга чиқишда йўловчилар санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази томонидан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганига 120 соатдан кўп бўлмаган ва таҳлил натижаси “манфий” эканлиги ҳақидаги маълумотномага эга бўлишлари керак. Темир йўл вокзаллари ҳудудига ҳамда темир йўл транспортларига кирганда барча йўловчилар бир марталик ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларда бўлишлари, темир йўл вокзалларида ижтимоий масофани сақлашлари ҳамда йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт" дейилади хабарда.

Поездларга электрон чипталар онлайн тарзда сотилади. Электрон чипта олиш имконияти бўлмаган йўловчилар, темир йўл вокзаллари кассаларидан чипта олишлари мумкин. Чипта олган йўловчилар йўловчилар сўровномасини (маршрут варағи) тўлдирилади.

Тезюрар поезд ҳамда поездлар ҳаракат жадвали:

1.  2020 йил 18 май куни эрталаб соат 7:00 дан Тошкент-Навоий-Бухоро йўналишида 762-сонли, ўша куни соат 16:28 дан Бухоро-Навоий-Тошкент йўналишида 761-сонли;

2.  2020 йил 18 май куни эрталаб соат 8:00 дан Тошкент-Қарши йўналишида 760-сонли, ўша куни соат 17:58 дан Қарши-Тошкент йўналишида 759 -сонли “Afrosiyob” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар;

3.  2020 йил 18 май куни эрталаб соат 8:05 дан Тошкент Жанубий вокзалидан Тошкент-Андижон ва ўша куни соат 16:19 дан Андижон-Тошкент йўналишларида йўловчи поездлар ҳаракати бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1