2020 йил учун Давлат бюджетига қандай ўзгартиришлар киритилди?

ИҚТИСОДИЁТ 19.05.2020, 21:18
2020 йил учун Давлат бюджетига қандай ўзгартиришлар киритилди?

Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида маъқулланган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев 2020 йилда давлат бюджетига киритилган ўзгартишлар ва унинг аҳамияти ҳақида гапирди.

"Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз кўпгина давлатларнинг иқтисодиётига, шу жумладан, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, хизмат кўрсатиш ҳамда экспорт ва импорт ҳажмларининг камайиши, транспорт алоқаларининг қисқаришига жиддий таъсир кўрсатди. Табиийки, ушбу ҳолатлар мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади.

Бироқ давлатимиз раҳбари раҳнамолигида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар билан пандемия ва глобал инқироз ҳолатларининг миллий иқтисодиётимизга салбий таъсирини юмшатиш ва олдини олиш борасида барча зурурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инкироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 10 трлн. сўмлик Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилиб, унинг йўналишлари белгиланди. 

Яна бир жиҳат, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 15 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан  бюджет харажатларини мақбуллаштириш ҳамда республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга трансфертларни амалга ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Ўз навбатида бу тадбирларни амалга ошириш ва уларнинг молиявий таъминоти масалаларидан келиб чиқиб давлат бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритилиши зарурияти юзага келди.

Мазкур янги Қонун эса коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда харажатларни оптималлаштириш мақсадларига хизмат қилади.  

Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, республика бюджетидан фермер хўжаликлари томонидан ишлатиладиган электр энергияси қийматини қоплаш, адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига бериладиган субсидиялар маҳаллий бюджетлар орқали молиялаштириши белгиланаётганлиги сабабли Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига бериладиган бюджетлараро трансфертлар кўпайтирилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Қонун билан коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бюджет харажатлари оптималлаштирилади", деди Э.Гадоев. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1