1

Президент пандемиянинг иқтисодиётга таъсирини юмшатишга қаратилган ишлар оқсаётганини танқид қилди

ИҚТИСОДИЁТ 26.05.2020, 21:39
Президент пандемиянинг иқтисодиётга таъсирини юмшатишга қаратилган ишлар оқсаётганини танқид қилди

Президент инвестиция масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши вақтида пандемиянинг иқтисодиётга таъсирини юмшатишга қаратилган 16та ҳужжат ижроси оқсаётгани ҳақида гапирди.

«Шу ўринда бир муҳим масалага эътиборни қаратмоқчиман. Пандемиянинг иқтисодиётга таъсирини юмшатишга қаратилган 16та ҳужжат қабул қилдик. Лекин жойларда ушбу қарорлар ижросини ташкил этиш оқсамоқда, яратилаётган шароит ва имтиёзларни фуқаролар ва тадбиркорларга манзилли етказа олмаяпмиз.

Олий Мажлис палаталари жойларда халқ депутатлари кенгашлари билан бирга пандемияга оид президент қарорлари ва топшириқлари ижроси юзасидан парламент ва кенгашларнинг таъсирчан назоратини йўлга қўйиш кутилган натижа бериши мумкин.

Шунингдек, туман, шаҳар, вилоят ҳокимлари, вазирлар ҳар ойда бир марта президент қарорлари ижроси бўйича брифинг ўтказиб, оммавий ахборот воситалари, парламент вакиллари ва кенг жамоатчилик олдида ҳисобот бериб борсин.

Албатта, карантин чораларини юмшатиш оқибатида 19 мингдан зиёд (91 фоиз) саноат, 9 мингта (76 фоиз) қурилиш, 51 мингта (52 фоиз) хизмат кўрсатиш, 45 мингта (44 фоиз) савдо корхоналарининг фаолияти тикланди.

Бунинг натижасида май ойида солиқ ва божхона тушумлари ўтган ойнинг мос даврига нисбатан 230 миллиард сўмга, товар-хом ашё биржасида қурилиш материаллари савдоси ҳажми эса 20 фоизга кўпайди.

Тижорат банклари томонидан кредит ажратиш ҳажми ўтган ойнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга ўсди.

Бу борадаги ишларимизни карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда, ҳам тармоқ, ҳам ҳудуд кесимида манзилли тарзда давом эттиришимиз лозим», деган президент.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1