1

Ҳиндистонда тириклайин кўмилган одам бир амаллаб қабрдан чиқди

ДУНЁ 03.06.2020, 14:02
Ҳиндистонда тириклайин кўмилган одам бир амаллаб қабрдан чиқди

Ҳиндистоннинг Гондал шаҳрида яшовчи Капил Маракана бир амаллаб қабрдан чиқди. Ёвуз ниятли кимсалар уни тириклайин кўмиб юборишганди. Таъкидланишича, ўзининг зарар кўришларида Капилни айблаган собиқ иш берувчи шериклари билан бирга уни ўғирлаб кетиб, роса калтаклашган. Кейин оёқ-қўлларини боғлаб, тириклайин кўмиб юборишган. Шундан сўнг жиноят жойини тарк этишган.

«Маракана жон аччиғида қум остида бурала бошлаган ва бир оёғини чиқариб олган. Бир қанча уринишлардан сўнг тириклайин кўмилган одам қум остидан чиқишга муваффақ бўлган», — дея маълумот берган ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари.

Жабрланувчи яқин орада жойлашган турмагача югуриб бориб, содир бўлган воқеа ҳақида полицияга хабар берган. Жиноятчилар қўлга олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1