АсосийHi-tech

Facebook давлат назоратидаги ОАВларни белгилашни бошлади

'Facebook давлат назоратидаги ОАВларни белгилашни бошлади'ning rasmi

Facebook давлат назоратидаги оммавий ахборот воситаларини белгилашни бошлади, деб хабар бермоқда АОКА.

«Биз одамларга Facebookда улар кўраётган хабар ортида ким турганини тушунишда ёрдам беришни хоҳлаймиз», дейди тармоқ киберхавфсизлик бўлими бошлиғи.

Facebook давлат назоратидаги ОАВларни аниқлаш учун бир нечта белгиларга эътибор қаратади. Шу жумладан:  

ташкилий тузилма, яъни акциядорлар, ҳамкорлар, ташкилот бошқарув кенгаши аъзолари, раҳбарияти, давлат томонидан тайинланадиган раҳбарлар;

манбаларни кўрсатишдаги шаффофлик, мустақиллик ва хилма-хиллик каби таҳририят қоидалари;

тахририят бошқаруви ва ходимлари хақидаги маълумотлар;

молиялаштириш манбалари;

тузатиш чоралари, шикоят қилиш тартиби, ташқи баҳолаш ва назорат кенгашлари каби бошқарув ва жавобгарлик механизмлари.

Агар ташкилот Facebook қарорига эътироз билдирмоқчи бўлса, қўшимча ҳужжатларни тақдим этиб, апелляция бериши мумкин.

Белгилар «Ad Library Page», «Pages» ойнасида ва «Page Transparency» (саҳифа шаффофлиги) бўлимида акс эттирилади

    Бошқа янгиликлар