Дунё коронавирус инфекцияси пандемиясининг «янги ва ўта хавфли босқичига» кирди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адхан Гебрейесус томонидан матбуот анжуманида айтиб ўтилган.
Гебрейесуснинг сўзларига кўра, ЖССТга Шимолий ва Жанубий Америкада, шунингдек, Осиё ва Яқин Шарқда кўплаб янги ҳолатлар қайд этилаётгани ҳақида маълумотлар келиб тушмоқда.
Манбаларга кўра айни пайтга келиб дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 8,5 миллиондан ошиб кетди. Касаллик туфайли 450 минг нафардан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмгани айтилмоқда.






