Ҳиндистонда якшанба куни Халқаро йога куни кенг нишонланди. Бош вазир Нарендра Модининг фикрига кўра, йога билан мунатазм шуғулланиш иммун тизимини мустахкамлашда ёрдам берар экан. Бу эса, ўз навбатида, коронавирусга қарши курашда жуда муҳим.
"Дўстлар, бутун дунё коронавирус пандемияси даврида йогани қанчали зарур эканлигини тушиниб бормоқда. Бизда касаллик билан курашишга ёрдам берадиган кучли иммунитетимиз бор", - деди Моди.
СОВИД-19 вируси биринчи навбатда нафас олиш органларига катта зарар етказади, йога ёрдамида эса ушбу тана аъзоларини ривожлантириш мумкин.
Ҳиндистонда йога амалиёти кенг йўлга қўйилганига қарамай, касалланиш ҳолатлари кун сайин ортмоқда. Якшанба куни ҳолатига кўра мамлакатда 415 мингдан зиёд одам касалликни юқтирган, 13 мингдан ортиқ бемор эса касаллик қурбонига айланган.






