1

ТАТУ талабалари абитуриентларга имтиҳон геоманзилини кўрсатиб берувчи махсус мобиль илова ишлаб чиқишди

HI-TECH 23.06.2020, 08:41
ТАТУ талабалари абитуриентларга имтиҳон геоманзилини кўрсатиб берувчи махсус мобиль илова ишлаб чиқишди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари томонидан 2020-2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган биноларнинг геоманзилини кўрсатиб берадиган “ImtihonGo” номли махсус мобиль илова яратилди.

“ImtihonGo” мобиль иловаси Давлат тест маркази томонидан эълон қилинган 2020-2021 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган биноларнинг геоманзиллари асос қилиб олинган ҳамда шу манзиллар иловага киритилган.  

Илова муаллифлари ТАТУ магистри Ғ.Назаров ҳамда “Радио ва мобиль алоқа” факультети талабаси Ҳ. Бахтиёровлардир.

- Ҳар бир яратилган дастур ёки стартап қандайдир маънода инсонларнинг оғирини енгил қилиши, ортиқча вақт, ҳаражатдан фориғ бўлишига ёрдам бериши керак. Биз ҳам “ImtihonGo” мобиль иловаси орқали мамлакатимиздаги минглаб абитуриентларни яқин ойларда бўлиши кутилаётган тест синовларини топширишда ортиқча қийинчиликларсиз, керакли манзилга тез ва аниқ етиб боришда  кўмак бермоқчимиз, – дейди лойиҳа муаллифи Ғ.Назаров.

Иловага юртимиздаги олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган бинолар рўйхати ҳамда геоманзиллари тўлиқ киритилган.  

Агарда бирор сабабларга кўра ДТМ томонидан кўрсатилган манзилларда янгиланиш вужудга келса, иловани ҳам тезда янгилаш, ўзгартиришлари тезда қўшиш ва бу ўзгаришни фойдаланувчиларга етказиш режа қилинган.

Айни вақтда мобиль илова фойдаланишга тайёр бўлиб, Google Play платформасига жойлаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1