Apple компанияси Мас компьютерлари учун Интел чипларидан воз кечмоқда

HI-TECH 24.06.2020, 09:35
Apple компанияси Мас компьютерлари учун Интел чипларидан воз кечмоқда

Apple компанияси душанба куни Мас компьютерларини яратишда эндиликда ўз процессорларидан фойдаланиши ҳақида хабар берди. Янги процессорлар билан жиҳозланган компьютерлар жорий йилдан бошлаб етказиб берилади.

iPhone ишлаб чиқарувчи компания шу тариқа Интел Сорп билан деярли 15 йиллик ҳамкорликни якунлашга қарор қилди.

Apple раҳбари Тим Кук бу ҳаракат компания учун янги даврнинг бошланишини белгилашини айтди.

Мас компьютерлари эндиликда iPhone ва iPad  билан бирга бир қаторда туради, ушбу ускуналар аллақачон Аппле процессорларидан фойдаланади. Кукнинг сўзларига кўра, янги процессорларга ўтиш жараёни тахминан икки йил вақт талаб этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1