Тадбир ташкилотчиларининг веб-сайтда эълон қилган хабарига кўра, Нью-Йоркда 2020 йилнинг 1 ноябрь куни ўтказилиши керак бўлган марафон коронавирус пандемияси туфайли бекор қилинган.
"Гарчи марафон шаҳримиз учун анъанавий ва севимли воқеа бўлса-да, мен ташкилотчиларни томошабинлар ва иштирокчиларнинг саломатлиги, хавфсизлигини биринчи ўринга қўйганлари учун олқишлайман. Биз эллигинчи марафонни 2021 йилнинг ноябрь ойида кутиб оламиз", дейди Нью-Йорк мэри Билл Де Блазио.






