1

Бельгия террорчиликка қарши кураш учун 400 млн евро ажратади

ДУНЁ 19.11.2015, 15:53
Бельгия террорчиликка қарши кураш учун 400 млн евро ажратади

Бельгия ҳукумати террорризмга қарши кураш учун давлат бюджетидан қўшимча равишда 400 миллион евро ажратади. Бу ҳақда  Бельгия бош вазири Шарль Мишельнинг сўзларига таяниб, “Европейская правда” хабар бермоқда. 

Ҳукумат раҳбари шунингдек, жиҳодни тарғиб этувчи веб-сайтлар фаолиятига барҳам беришга хизмат қилувчи қонун лойиҳасини ҳам таклиф этишини маълум қилди.  Унинг айтишича, радикал имомлар уй қамоғига тортилади. 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Бельгия ички ишлар вазирлиги мамлакат ҳудудида терроризм хавфи ўта юқори-учинчи даражага кўтарилганини маълум қилган эди.  

  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1