1

Мерилин Монро рўмоли Париж театрини банкротликдан сақлаб қолди

ДУНЁ 06.07.2020, 06:40
Мерилин Монро рўмоли Париж театрини банкротликдан сақлаб қолди

Париждаги “Италия комедияси театри” Мерилин Монро рўмолини 300 000 еврога сотиш орқали банкротликдан қутулиб қолди. Маблағ эвазига раҳбариятда қарзларни тўлаш ва театр ишини давом эттириш имкояти пайдо бўлди.

Машҳур актрисанинг ипак рўмоли театр режиссёри ва ташкилотчиси Аттилио Маггилига тегишли эди. Узоқ йиллар давомида Маггили рўмолни қабулхонада сақлаб келар эди.

Рўмолнинг эса жуда қизиқарли тарихи бор. Монро ўлимидан икки йил олдин рўмолни Нью-Йоркдаги Валдорф Асториа меҳмонхонасининг аёллар хонасида қолдириб кетади. Шундан кейин рўмол рассом Энди Уорхол қўлига тушиб қолади.

У вақт ўтиб рўмолни коллекционер Лео Кастеллига совға қилади. Ваниҳоят, Лео совғани унинг ҳозирги эгаси, “Италия комедияси театри” режиссёри Аттилио Маггилига беришга қарор қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1