1

Эронда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг кунлик рекорди қайд этилди

ДУНЁ 08.07.2020, 16:50
Эронда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг кунлик рекорди қайд этилди

Эронда 7 июль сешанба куни 200 кишининг коронавирусдан вафот этгани маълум қилинди. Бу Эронга CОVID-19 кириб келган февраль ойидан бери бир кунда қайд этилган энг кўп ўлимдир. Бундан олдинги рекорд 163 тани ташкил қилаётган эди.

“Афсуски, биз ўтган 24 соат ичида яна 200 нафар ватандошимиздан айрилдик. Бу билан қурбонларнинг умумий сони 11 931 кишига етди. Ўлганларнинг сони кўпаяётгани барчамиз учун қайғули. Лекин, бу ҳаммамизнинг лоқайдлигимиз оқибатидир” дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Сима Садат Лари.

Унинг қўшимча қилишича, мамлакатнинг бир ҳудудида тўй маросимлари сабабли янги касалланганлар сони кескин ортган. Аммо Лари бу ҳудуд номини ошкор қилмади.

Шунингдек, Эронда ўтган сутка давомида 2637 киши коронавирусни юқтириб олгани аниқланди. Айни пайтда касалланганлар жами бўлиб 245 688 кишини ташкил қилмоқда.

Эронда май ойидан бошлаб коронавирусни юқтириб олиш ва у сабаб вафот этиш ҳолларининг кунлик миқдори камайиб келаётганди. Аммо, яқин кунлардан бери коронавирус яна авж ола бошлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1