АсосийDunyo

Халқаро Меҳнат Ташкилоти пандемия даврида қанча одам ишсиз қолганини ошкор қилди

'Халқаро Меҳнат Ташкилоти пандемия даврида қанча одам ишсиз қолганини ошкор қилди'ning rasmi

Женевада Халқаро Меҳнат Ташкилотининг глобал саммити ўз ишини бошлади. Ташкилот раҳбари Гай Райдер ўз нутқида пандемия жаҳон меҳнат бозорида “мисли кўрилмаган инқироз” пайдо қилгани ҳақида гапирди.  

Бугун, 9 июлгача давом этадиган саммитда 50га яқин мамлакат ва ҳукуматларнинг раҳбарлари иштирок этмоқдалар.  

Гай Райдернинг фикрига кўра, глобал миқёсда қарайдиган бўлсак, ишчиларнинг 93% карантин чекловлари жорий қилинган ҳудудларда яшайди.

400 миллионга яқин одам коронавирус сабаб ишидан айрилди. Вазиятни яҳшилашга $10 триллион доллар маблағ сарфланди.

    Бошқа янгиликлар