Хитойнинг Қозоғистондаги элчихонаси янги касаллик ҳақида қатъий огоҳлантириш билан чиқди. Элчихона Қозоғистонда бўлиб турган Хитой фуқароларидан эҳтиёт бўлишни сўраган.
Хабарда айтилишича, Атирау ва Оқтўба вилоятлари, шунингдек, Чимкент шаҳрида COVID-19 дан ҳам хавфлироқ номаълум турдаги зотилжам (пневмония) касаллиги авж олмоқда. Элчихона маълумотларига кўра, биринчи ярим йилликда Қозоғистонда пневмониядан 1772 нафар, бунда фақатгина июнь ойида 628 нафар одам вафот этган.